Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Югуринг, саломат бўласиз!

Булунғур туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан шу шиор остида югуриш марафони ташкил этилди.

Ярим мингга яқин ҳаваскор спортчилар иштирок этган 3 километрлик марафон ғолиблари учта ёш тоифасида, эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида-алоҳида аниқланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳаваскор-спортчилари хотин-қизлар учун белгиланган барча ўринларни банд этишди.

Марафон якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.