Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юк автомашинасида яширилган 7 минг АҚШ доллари чегарада ушланди

Божхона органлари томонидан валюта бойликларини божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона пости ходимлари томонидан чет эл валютасини юк автомашина ҳайдовчилари орқали олиб чиқиш ҳолати аниқланди.

Ҳусусан, мазкур пост орқали қўшни давлатга ўзининг “Volvo” русумли юк автомашинасида чиқиб кетаётган фуқаро М.Ш. белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, юк автомашина кабинасидаги қора рангли сумкада ҳужжатлар орасига 7000 АҚШ доллари яширилгани фош бўлди.

Аниқланишича, мазкур пуллар ушбу шахснинг таниши М исмли шахсга тегишли бўлиб, унинг илтимосига биноан чегарадан олиб ўтиб бермоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.