Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди

2020 йил 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 (+256) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 6 608 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.