Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 14 декабрь, №157) сонида ўқинг

Самарқанд Япониянинг Нагоя шаҳри билан ҳамкорликни ривожлантиради. Келгусида ушбу саноат шаҳри билан туризм, текстиль, саноат соҳаларида, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилади, таълим бўйича алмашинув дастурлари амалга оширилади. Нагоя ишбилармонлари билан бизнес-форум ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов билан Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамуранинг учрашувида айтилди.

***

Бугун қайси маҳалла ёки қишлоққа борманг, парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга номзоди кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларига гувоҳ бўласиз. Ушбу сонда бундай тадбирлардан айримларининг тафсилотлари билан танишасиз.

***

Самарқанд - туризм шаҳри. Хўш, сайёҳларга шаҳарнинг гўзаллигию тароватини борича намойиш қилишга тайёрмизми? Уларга кўрсатилаётган хизматлар савияси талаб даражасидами? Вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаси қандай? Шаҳарга келган сайёҳларнинг ташриф муддатларини узайтириш учун қандай шароитлар яратиляптими? Бу каби саволларга Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир НУРУЛЛАЕВ қандай жавоб берди?