Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 3 декабрь, №152) сонида ўқинг

Бугунги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган 642 та мактабгача таълим ташкилотининг 271 таси табиий газда, 371 таси кўмир ёқилғисида иситилади. Боғчаларга 3230 тонна кўмир етказиб берилган. Бироқ муассасанинг кўмир билан таъминлангани қишга тайёр, дегани эмас. Буни мухбиримиз Паст Дарғом туманидаги айрим мактабгача таълим муассасаларида бўлганида гувоҳ бўлди.

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.

Хўш, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, шунингдек, «Адолат» социал-демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг, умуман, партиянинг сайловолди дастури қандай? Газетамизнинг ушбу сонида мазкур партияларнинг ғоя ва мақсадлари, депутатларнинг дастурлари ҳақида ўқийсиз.

***

Тўйда ширакайф беш-олтита йигит аввал давра қуриб роса «бит»ларини тўкишди. Сўнг куёв болани юлқиб ўртага олиб чиқиб ўйнаган бўлишди. Бир тўда йигит куёвни ҳавога ирғита бошлади. Шунда кутилмаган воқеа юз берди. Куёв маст-аласт дўстлари қўлидан ерга келиб тушди. Оқибатда куёвнинг умуртқа поғонаси синиб, бир бокира қиз бахти завол топди…