Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 12 март №33) сонида ўқинг 

Жорий йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга қабул қилинган йигитларнинг дастлабки гуруҳи хизматга кузатилди. Хўш, жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни саралаш олдингиларидан нимаси билан фарқ қилади? Бу йилдан ёшларни ҳарбий хизматга чақиришнинг қандай тизими амалиётга жорий этилмоқда? Илгари чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қарор туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи томонидан қабул қилинарди. Энди-чи? Нега чақирилувчиларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш масъулияти эндиликда ҳарбий госпиталлар шифокорлари зиммасига юклатилди? 

****

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг лифтларни ишламаётгани ёки тез-тез бузилиб туришидан норози бўлмоқда. Бунга сабаб нима? Нега лифт ишламай қолса, дарров аҳоли пул йиғишни бошлайди? Ахир ширкат ёки уларни таъмирлашга жавобгар бўлган таъмирловчи корхона бор-ку. Қолаверса, ширкатнинг ўзида лифт устаси ва сантехник бор. Нега улар ўз вақтида таъмирламайди? 

«Ал Бухорий» уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли 53-кўп қаватли уйнинг бир йўла бешта лифтининг юк кўтариш қурилмалари ўғирлаб кетилган, шу сабабли юқори қаватларда яшовчи аҳоли сарсон бўлмоқда. Бу қандай ҳал этилади?

****

Кейинги йилларда жамиятда ўқитувчининг нуфузи ортди, уларга кенг имкониятлар яратилди. Айнан шундай саъй-ҳаракат сабаб ўқитувчилар кўча тозалаш, пахта далаларида сарсон-саргардон юришдан халос бўлди. Меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиш ҳам аввалгидан ўзгарди ва мажбурий меҳнатнинг олди олинмоқда. Бироқ яқин бир-бир ярим йил ичида ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мажбурий меҳнатга жалб қилинди” мавзусидаги маълумотлар кўпайиб кетди.

Ушбу ҳолатларни суриштирсак аксарияти ўқитувчиларнинг мактаб ва унинг ҳовлисида олиб борилган ободонлаштириш ишларида қатнашганлиги билан боғлиқ экан. Хўш, мактабни ким обод қилади: фаррош, қоровул ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосаригина холосми? Инсон ўзи ишлаб, бола-чақасининг ризқини топаётган масканнинг тоза-озодалиги, ободлигига қандай бефарқ қараши мумкин? Зиё масканини шу ердаги устозлар ҳамжиҳат бўлиб боғу роғга айлантирмаса, уни четдан келиб биров қилиб берадими?