Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зеленский амалдорлар кабинетида ўзининг портрети бўлишини истамаслигини айтди

Хабарингиз бор, бугун Украинанинг янги сайланган президенти Зеленский қасамёд қабул қилди.

Қасамёд қабул қилиб бўлганидан сўнг у парламентни тарқатиб юборди ва бир нечта муҳим соҳаларда вазирларни истеъфога чиқарди.

Шундан сўнг, у мамлакатдаги барча  масъул шахсларга қарата: "Менинг портретимни кабинетингизнинг тўрига илиб қўймасангиз хурсанд бўлар эдим", деган.

"Мен жудаям хоҳлардим, хоналарингизда суратимни ҳам, портретимни ҳам илиб қўймасангиз. Президент бу портрет ёки икона эмас. Менинг портретимнинг ўрнига болаларингизнинг, оилангизнинг расмини портрет қилиб илинг ва ҳар бир қарор чиқаришингиздан олдин тўғри қилаяпсизми ёки йўқми, уларнинг кўзларига қаранг" деган у.