Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зоир Мирзаев ўзи ўқиган мактабга келди

Ўтаётган ҳафта тумандаги қатор мактабларда "Раҳбардан 10 китоб" акцияси ўтказилди. Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактабига китоб совға қилса, ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши, шубҳасиз.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев ҳам бугун ўзи ўқиган 7-умумтаълим мактабига китоб совға қилди.

Айтиш жоиз, З.Мирзаев Жомбой фарзанди. У ўн йилдан ортиқ туман, вилоят ҳокими, вазир, Бош вазир ўринбосари лавозимларида меҳнат қилди. Айни пайтда фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда.

Ўқувчилар билан учрашувда ҳоким “Зарафшон” газетаси кутубхонасидан” рукнида чоп этилаётган китобларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтди. “Беназирсан, Ўзбекистоним!”, “Юртни севмоқ саодати” номли вилоят ижодкорларининг баёзини чоп этиш билан боғлиқ хотиралари, китоб ва матбаачиликка оид фикрлари билан ўртоқлашди.

Ҳоким билан учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шерзод ИСОҚУЛОВ,

“Жомбой тонги” мухбири.