Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зомин семинарига боришни истайсизми?

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган танловда иштирок этинг.

Танловда 30 ёшгача бўлган ижодкорлар шеърият, проза, драматургия, таржима, публицистика йўналишида кейинги 2-3 йилда оммавий ахборот воситалари, тўпламларда чоп этган ижод намуналари билан қатнашишлари мумкин.

5-6 апрель кунлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ишчи гуруҳи «Истеъдод мактаби» семинари доирасида Самарқандда номзодлар билан суҳбат ўтказади ва муносиблар танлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, Зомин семинарида ёш ижодкорлар машқлари таниқли адиблар томонидан ўрганилиб, баҳо берилади, маҳорат дарслари ўтилади. Энг яхши машқлар нашр қилишга тавсия этилади.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Камол Отатурк кўчаси, 12-уй. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими.

Телефон: 233-43-57, +998 97 286-55-24.