Охирги янгиликлар

Маълумотлар ошкор этилмайди Савол сиздан...

– Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари сир тутилиши кафолатланганми?
Э.УСМОНОВ,
Нуробод тумани.
– Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" Қонунининг 14-моддасига кўра, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек, давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборот давлат органлари ходимлари томонидан ошкор этилмайди.
Мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди. Жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирор бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
Саволга Самарқанд ҳарбий
прокуратураси терговчиси 
Алишер АҲМЕДОВ жавоб берди.


***


Касаба уюшмаси
камида уч нафар ходим ташаббуси билан тузилади
– Тўққиз киши меҳнат қиладиган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхонада ишлайман. Биз жисмоний шахс сифатида касаба уюшма тузишимиз мумкинми? Бу уюшма корхонадаги меҳнат интизомини назорат қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақлими?
Э.АҲМЕДОВ,
Каттақўрғон тумани.
– 2016 йил 28 ноябрдаги қабул қилинган қонун билан 1992 йил 2 июлдаги "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу қонунда касаба уюшмалари юридик шахс бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкинлиги белгиланди. Яъни, муқаддам қонуннинг 21-моддасида касаба уюшмалари юридик шахс мақомига эга бўлиш кераклиги назарда тутилган бўлса, энди бу мажбурий эмас.
Касаба уюшмалари нафақат корхоналар ва муассасаларда, балки якка тартибдаги тадбиркорлик ва бошқа турдаги меҳнат фаолияти амалга ошириладиган бошқа жойларда ҳам тузилиши мумкин. Бунда касаба уюшмасини тузиш камида 3 нафар ходим ташаббуси билан амалга оширилади.
Иккинчи саволингизга келсак, қонуннинг 11-моддасига кўра, касаба уюшмалари маъмурият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб боради, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга ҳақлидир. Бундан ташқари, касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Рамзиддин НУРҚОСИМОВ,
Самарқанд шаҳар 13-сон давлат нотариал
идораси нотариуси.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив