Охирги янгиликлар

Фарзандликка олишда бола манфаатлари ҳисобга олинади Савол сиздан...

- Болани фарзандликка олиш қандай тартибда амалга оширилади?
Д.РАСУЛОВ,
Иштихон тумани.

- Оила кодексининг 151-моддасига кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади. 
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек, прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.
Саволга Самарқанд шаҳар "Qomus" адвокатлар ҳайъатининг адвокат-стажёри Суҳроб
БУРҲОНОВ жавоб берди.