Охирги янгиликлар

Сайлов якунига етди Маҳалла сайлови

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ўтказилган сайловлар якунига етди. Вилоят Матбуот уйида ташкил этилган навбатдаги матбуот анжумани ана шу долзарб масалага                бағишланди.

Батафсил

Ибрат бўлиш иштиёқи Маҳалла сайлови

Айни кунларда вилоятимизда қизғин давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг маслаҳатчилари сайлови айрим туман ва шаҳарларда якунига етмоқда. Жумладан, Пайариқ туманида 77 та фуқаролар йиғини бўлиб, бугунги кунда раислар ва уларнинг 683 нафар маслаҳатчилари сайлаб бўлинди. Ҳозирда маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари органларини шакллантириш ишлари бошлаб юборилган.

Батафсил

Оқсоқолга муносиб котиб керак Маҳалла сайлови

Жорий йилнинг май ойида вилоят бўйича 975 та маҳалла фуқаролар йиғинларида раислар ва уларнинг 10103 нафар маслаҳатчилари сайланди. 570 нафар раис биринчи марта сайланган. 
Айни вақтда янги раис ва маслаҳатчилар ўз вазифаларини бажаришга киришган. Шунингдек, маҳалла фаоллари, вакиллар ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигида маҳалла котиби ва посбонлигига тавсия этилган номзодлар ўрганиб чиқилмоқда.

Батафсил

Янги раис ва маслаҳатчилар Маҳалла сайлови

Айни вақтда вилоятимиз туман ва шаҳарларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ҳамда уларнинг маслаҳатчилари сайлови қизғин давом этмоқда. Ошкоралик ва муқобиллик асосида ўтказилаётган сайловларда муносиб номзодлар сайланмоқда. 

Батафсил

Мирзақишлоқда янги раис сайланди Маҳалла сайлови

Ургут туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Туманда 114 та фуқаролар йиғини бўлиб, жорий йилнинг 24 майига қадар 77 маҳалла фуқаролар йиғинида раис ва уларнинг 835 нафар маслаҳатчилари сайланган. 

Батафсил

Вакиллар муносиб номзодга овоз бермоқда Маҳалла сайлови

Оқдарё туманида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари(оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови қизғин давом этмоқда. Туманда 42 та фуқаролар йиғини бўлиб, жорий йилнинг 22 майига қадар 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида раис ва уларнинг 202 нафар маслаҳатчилар сайланган. 

Батафсил

Галаосиёда раис қайта сайланди Маҳалла сайлови

Галаосиё маҳалласи Самарқанд шаҳрининг энг намунали маҳаллаларидан бири. Маҳаллада ободонлаштириш ва аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар фикримизнинг далилидир. Галаосиё маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган раис ва унинг маслаҳатчилари сайловида айнан шу жиҳатлар сайловчилар томонидан эътироф этилди. 

Батафсил

Раис ва маслаҳатчилар сайланди Маҳалла сайлови

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги қарорига кўра, жорий йилнинг май-июнь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилмоқда.

Батафсил

Янги раис сайланди Маҳалла сайлови

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг шу йил 5 мартдаги қарори асосида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови вилоятимиз туман ва шаҳарларида давом этмоқда. Сайловлар вилоят, туман ва шаҳар кўмаклашувчи комиссиялари ва ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги қонуни асосида ташкил этилмоқда.

Батафсил

Намунали сайловда саричашмаликлар муносиб номзодларни сайлашди Маҳалла сайлови

Мамлакатимизда жорий йилнинг 5 май куни яна бир муҳим сиёсий жараён –  фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бошланди. Ушбу санада вилоят кўмаклашувчи комиссиясининг ташаббуси билан туман ва шаҳарлардан танлаб олинган тегишли фуқаролар йиғинларида намунали сайловлар ўтказилди. 

Батафсил

Сайлов қандай ўтказилади? Маҳалла сайлови

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови қай тартибда ўтказилади?
Абдумурод АҲАДОВ,
Нарпай тумани.

Батафсил

Халқ муносибини танлайди Маҳалла сайлови

Мамлакатимизда шу йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ҳамда уларнинг маслаҳатчилари сайловини тартибли, қонуний, ҳамжиҳатлик билан ўтказиш учун жойлардаги кўмаклашувчи комиссиялар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Батафсил