Охирги янгиликлар

Ҳайрат ва ҳаяжон Шарқ тароналари 2017

Ван Дер ЗЕЕ, "Шарқ тароналари" Х Халқаро мусиқа фестивали иштирокчиси, (Голландия, созанда):
– Мусиқанинг илоҳийлиги ҳақида кўп эшитганман. Бундай ўхшатиш бежиз айтилмаганлигига эса Самарқандга келиб амин бўлдим. Бошқаларни билмадим-у, лекин мен бир нарсага эътибор бердим. Яъни, санъаткорларнинг чиқишлари пайтида томошабинларнинг тинглаш маданияти юқорилигига ҳавасим келди. Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбараси ва бошқа тарихий обидаларни томоша қилиб, ҳайратландим. Дунё халқларини эзгу мақсад йўлида бирлаштиришда ушбу анжуманнинг ўрни катта эканлиги ҳақида мен кўплаб меҳмонларнинг фикрини эшитдим.