Охирги янгиликлар

Адвокатларимиз юқори ўринларда Сиёсат

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан «Йилнинг энг яхши адвокати ва тузилмаси» кўрик-танлови ўтказилди.
Самарқанд шаҳридаги «Қомус» адвокатлар ҳайъати адвокати ўанихон Маъдиев кўрик-танловнинг «Йилнинг энг яхши адвокати» йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд шаҳридаги «Боғишамол» адвокатлар ҳайъати эса «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси» номинациясида иккинчи деб тан олинди.
– Самарқанд вилоятида ҳозирда 60 та адвокатлик тузилмаси бўлиб, 340 нафардан ортиқ адвокат фаолият юритмоқда, – дейди Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Ахтамов. – Вакилларимизнинг республика кўрик-таловиида фахрли ўринларни эгаллаши адвокатура институтидаги муҳим рағбат ҳисобланиб, вилоятимиздаги барча соҳа вакилларини янада шижоат билан халққа хизмат қилишга ундайди. 

Ўз мухбиримиз.


Reklama huquqi asosida