Охирги янгиликлар

Мукофотлар муборак! Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 27 августдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан
 ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«МАРДЛИК» ордени билан
ХОЛБЕКОВ Беҳзод Бошмонович - Давлат божхона қўмитаси вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими бўлинмаси бошлиғи

«СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН»
медали билан
РАШИДОВ Истам Багирович - вилоят прокуратураси прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бўлими бошлиғи

«ШУҲРАТ» медали билан
МАХМУДОВ Иброхим Бустонович - Каттақўрғон тумани маҳалла фуқаролар йиғини "Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбари