Охирги янгиликлар

Депутатлар аҳоли билан мулоқотда Сиёсат

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан жойларда учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилмоқда. Вилоят, маҳаллий Кенгашлар депутатлари маҳаллаларга ташриф буюриб, фуқароларнинг турмуш тарзи, муаммолари билан яқиндан танишмоқда.
Самарқанд шаҳридаги Девори Кўндаланг маҳалласида вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда партиянинг шаҳар кенгаши раиси Шоира Норқулова, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Саноат Зоҳидова ва бошқалар маҳалла аҳолисини қийнаётган муаммолар, таклиф ва фикрлар билан танишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда фуқаролар маҳаллада ҳал қилиниши зарур бўлган масалаларни очиқ-ойдин айтишди.
– Мулоқот жуда самарали бўлди, – дейди Ш.Норқулова. – Маҳалла аҳлини қийнаётган муаммоларни ўрганиб чиқдик. Аҳоли томонидан кўтарилган масалалар бўйича тегишли ташкилотларга 5 та депутатлик сўрови тайёрланди. 

Исломбек УМИРОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив