Охирги янгиликлар

Юридик хизмат такомиллашади Сиёсат

Вилоят адлия бошқармасида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, корхона, ташкилотлар, муассасалар юридик хизмати ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги "Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Адлия вазирлигининг буйруқлари ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.
– Ўтган йиллар давомида юридик хизмат ходимлари қонун ҳужжатларига асосан давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга ошириб келган бўлса-да, қонунбузилишининг олдини олиш, вақтида чора кўриш борасидаги фаолияти талаб даражасида эмас эди, – дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицей юрист-консультанти Дилобар Абдуллаева. – Президентимиз қарори юридик хизмат ходимларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш билан бирга, уларнинг ваколат ва функцияларини белгилаб берди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив