Охирги янгиликлар

Ҳаракатлар стратегияси сиёсий партиялар фаоллигини талаб этади Сиёсат

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг  аҳамияти ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди. 
Партия кенгашларида фаолият юритаётган ходимлар ва депутатлик гуруҳлари иштирок этган семинарда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси А.Пардаев, партия вилоят кенгаши раиси Б.Шарофов, СамДУ профессори Ф.Набиев ва бошқалар Ҳаракатлар стратегиясининг беш устувор йўналиши, уларда белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритди. 
– Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришни назарда тутади, – дейди Б.Шарофов. – Унда давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Бу қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш билан чамбарчас боғлиқ. Бунда сиёсий партияларнинг аҳолини ўйлантираётган муаммоларни самарали ҳал қилиши, ҳудудларни ривожлантиришда фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади. 
Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
ЎзМТДП вилоят кенгаши
ахборот хизмати.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив