Охирги янгиликлар

ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ Сиёсат

20 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни вилоят Кенгаши депутати, вилоят "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев бошқарди.
Депутатлар дастлаб халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловни ўтказиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар. 5-Сартепа ва 55-Бешёғоч сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга сайловни 2017 йил 23 июль, якшанба куни ўтказишга қарор қилинди. Ушбу қарор билан сайловни қонун талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Сатторовга топширилди. 
Амалдаги тартибга кўра, якунланган чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини сессия ишида муҳокама қилиб, қонунчиликдаги янгиликларни кенг оммага етказиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда маҳаллий кенгашлар депутатларининг иштирок этиши белгилаб қўйилган.
Шунга кўра, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 23 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 27 майда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуни ҳақидаги ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги масалаларни муҳокама қилдилар. 
Депутатлар қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш чораларини кўриш ва уни назорат қилиш юзасидан қарор қилди. 
Шундан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси депутатлар гуруҳи қарори ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва О.Ахтамов партия депутатлар гуруҳи раҳбари этиб сайлангани маълумот учун қабул қилинди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив