Охирги янгиликлар

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ Сиёсат

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтадиган сайлов округларига сиёсий партиялар вилоят кенгашлари томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб ҳамда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-, 24- ва 44-моддаларига мувофиқ вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Сиёсий партиялар вилоят кенгашлари томонидан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга 5-Сартепа ва 55-Бешёғоч сайлов округлари бўйича кўрсатилган номзодлар иловага асосан рўйхатга олинсин.
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган шахсларга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилсин.
3. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

Вилоят сайлов комиссияси
раиси Ш.Саттаров
2017 йил 5 июль, Самарқанд шаҳри

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

 



Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив