Охирги янгиликлар

Бугуннинг талаби – қатъият ва сиёсий ташаббускорлик Сиёсат

Самарқанд шаҳрида "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди. 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган вазифалар, партия вилоят кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. 
– Партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни ҳал этишда етарлича қатъият, ташаббускорлик ва сиёсий ишчанлик хислатларини намоён эта олмаяпти, – дейди партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Муҳиба Бобобекова. – Бу айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, йўлсозлик ва коммунал соҳалардаги ишлар аҳволини тубдан яхшилашга оид қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, депутатлик сўровларини амалга ошириш ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитишда аниқ, режали ишлар олиб борилмаётганлигида яққол сезилиб қолмоқда. 
Пленумда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ.