Охирги янгиликлар

Қўшработ тумани Кенгаши сессияси Сиёсат

4 сентябрь куни халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Маърузачи Қўшработ туманининг вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, кейинги йилларда ҳудудни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Лекин эришилган натижалар, амалга оширилган лойиҳалар туманда мавжуд имконият ва салоҳият, қўшработликларнинг орзу-ниятлари, мақсадларини эътиборга олганда, талаб даражасида эмас. Ҳуддуда саноатни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида ечимини кутаётган муаммолар тўпланиб қолган.
Президент ва ҳукумат томонидан Қўшработ туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлаштириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор дастурлар тасдиқланганига қарамай, бу дастурларни ҳаётга татбиқ этишда туман раҳбарларида фаоллик, ташаббускорлик етишмаяпти. Ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳалар ҳам ўз вақтида ёки умуман бажарилмаяпти.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Олимжон Алиходжаев ўз аризасига биноан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра, Аъзамхон Усмонович Бахромов Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда туман фаоллари, депутатлар маърузада кўрсатиб ўтилган камчилик ва муаммоларни бартараф этишда янги раҳбар билан ҳамжиҳатликда ишлашларини, уни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.