Охирги янгиликлар

Нарпайда сайёр қабул Сиёсат

Тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабулни вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров ва вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Усмонов ўтказди.
Унда  фуқароларнинг ечимини кутаётган масала ва муаммолари юзасидан мурожаатлари тингланди. 
- I гуруҳ ногирониман, - дейди Истиқлол маҳалласида яшовчи Нодира Ҳамроева. - Ногиронлик аравачасига эҳтиёжим борлиги учун ёрдам сўраб келдим. Мурожаатим шу ернинг ўзида ҳал этилиб, ёрдам берилганидан  хурсанд бўлдим. 
Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Жумладан, ўндан ортиқ фуқаро ногиронлик аравачаси, эшитиш ва бошқа воситалар билан таъминланди, ечими вақт талаб этиладиган масалалар юзасидан масъул идоралар вакилларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
- Яқинда коллежни тугатганман, - дейди Тоткент маҳалласида яшовчи Муҳаммадсолиҳ Қўчқоров. - Мутахассислигим бўйича иш тополмаганлигим сабабли ишсизман. Шу масалада ёрдам сўраганимда тез кунда бу муаммо ҳал бўлишини айтишди.
Аҳоли билан мулоқот чоғида фуқароларга муаммоларининг ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдам берилганидан мурожаатчилар мамнун бўлди. 
Ўз мухбиримиз.