Охирги янгиликлар

Кодексга ўзгартиришлар киритилди Сиёсат

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар  киритилди.
Жумладан, кодекснинг 242-моддаси 1-бандидаги "хўжалик судлари" деган сўзлар "иқтисодий судлар" деган сўзлар билан алмаштирилди.
Шунингдек, 2451-моддада иқтисодий судлар иқтисодий низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда 175-модданинг учинчи қисмида, 1761, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланди.

Камолиддин ТЎХТАЕВ,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси.