Охирги янгиликлар

ТАШКИЛИЙ МАСАЛА КЎРИЛДИ Сиёсат

11 ноябрь куни халқ депутатлари Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.
Сессияларда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Маърузачи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни таҳлил этган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари давомида берилган топшириқлар, белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда ҳар бир раҳбар ва мутасадди зиммасидаги масъулият ҳақида сўз юритди. 
Депутатлар мамлакатда тараққиётнинг ошкора, шиддатли ва оқилона тизими шаклланаётган жараёнда ҳудудий дастурлар ижросини тўла таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳаза билдирдилар.
Сессияларда ташкилий масала кўрилди. 
Аъзамхон Баҳромов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Худойберди Аззамов ўз аризасига кўра Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. 
Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра Аъзамхон Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.