Охирги янгиликлар

ДАВЛАТ ХИЗМАТИДА ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИЛАР ИШЛАЙДИ Сиёсат

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида адлия идоралари олдига давлат ва жамиятни модернизация қилиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ҳамда фаровонлигини юксалтириш билан боғлиқ бир неча қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шундай ҳужжатлардан бири – "Давлат хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасидир.
Мазкур қонун лойиҳаси давлат бошқаруви тизими самарадорлиги сифат жиҳатидан юксалишини таъминлаш, кадрлар захирасини танлаш ва оқилона жойлаштиришнинг самарали тизимини шакллантириш, давлат хизматчиларининг профессионаллиги, масъулияти ва билим даражасини кучайтириш ҳамда ҳокимият органларининг очиқлигини таъминлашни назарда тутади. Ушбу ҳужжат билан хизматчилар категория (тоифа)ларига, уларнинг манфаатлари ва меҳнатини ҳимоя қилиш механизмларига, шунингдек, улар томонидан тегишли тарзда ўз вазифалари бажарилмаган ҳолатларда чора кўриш шаклларига аниқ таъриф берилмоқда. Агар аввал давлат хизматини бажариш пайтида бундай муносабатлар юзага келганда меҳнат қонунчилигидаги универсал норматив меъёрлар ёрдамида тартибга солиб келинган бўлса, эндиликда кадрлар масъулиятини мувозанатлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш креатив, ташаббускор ва янада масъулиятли давлат хизматчилари таркибини шакллантиришга имкон яратади. Чунончи, лойиҳа лавозим окладига қўшимча тўловлар билан мувофиқ тарзда давлат хизматчилари бўйича 6 та даражадан кам бўлмаган лавозимларнинг 4 та асосий тоифаси жорий қилиниши таклиф қилинмоқда.

Давлат хизматига ишга ўтишнинг демократик механизмларининг ҳаётга татбиқ этилиши фақат кадрлар захирасини сифат нуқтаи назаридан янгилабгина қолмай, рақобат муҳитини ҳам шакллантиради. Ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини оширади. Таклиф қилинаётган жорий ва якуний баҳолаш ташаббускор, креатив фикрлайдиган ва фидойи ишчилар нуфузини ошириш учун янги уфқларни очади.

Жаҳонгир ЗОҲИДОВ,
вилоят адлия
бошқармаси бош
маслаҳатчиси.


Reklama huquqi asosida