Охирги янгиликлар

ЭНГ ХАЛҚЧИЛ ҲУҚУҚИЙ АСОС Сиёсат

Вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашнинг жойлардаги мутасаддилари, ҳуқуқ маслаҳатчилари ҳамда бўлғуси ҳуқуқшунослар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳ.Хўжамқулов, бошқарма бўлим бошлиғи Ш.Шодиев Асосий Қонунимизнинг шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг асосий принциплари, давлат ҳокимиятининг тузилиши, механизми, фуқароларнинг давлат томонидан қўриқланадиган ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги аҳамияти хусусида тушунчалар берди.
– Семинар давомида нафақат юртимиз Конституцияси, балки АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Бразилия, Ҳиндистон, Япония каби мамлакатларнинг асосий қонунлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлдим, – дейди Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси Ш.Саъдинов. – Айниқса, Бош Қомусимизнинг тайёрланиши, муҳокама этилиши, қабул қилинишига доир ҳуқуқий қадамлар, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги билимларим янада мустаҳкамланди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.


Reklama huquqi asosida