Охирги янгиликлар

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин Соғлом она ва бола йили

Самарқанд шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиника 28 маҳаллада истиқомат қилувчи 47 минг 654 нафар аҳолига малакали хизмат кўрсатмоқда. 
- "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида ўтказилган саломатлик ҳафталигида икки минг нафарга яқин нуроний, ҳомиладор, фертил ёшидаги аёллар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, - дейди поликлиника бош шифокори Нигина Аббосова. - Ногирон ҳамда тиббий муассасага келиш имконияти бўлмаган аҳоли хонадонларига шифокорлар бориб, "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида берилган тиббий ускуналар ёрдамида текширилмоқда. Касаллик аниқланган беморларга тиббий муассасаларга йўлланмалар берилади. 
Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.