Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида оммавий юриш ўтказилади

“Соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остида ўтказиладиган оммавий юриш 24 август куни эрталаб соат 7.00 да Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олдидан бошланиб, Бўстонсарой ва Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионигача давом этади.

Иштирокчилар мазкур ўйингоҳда эрталабки бадантарбия машқларини бажаришади.

Оммавий юришда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

PS:Тадбир чоғида Бўстонсарой ва Мирзо Улуғбек кўчаларининг айрим қисмларида транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.