Охирги янгиликлар

Дзю-до Спорт

Вилоят болалар ва ўсмирлар кураш мактабида 2003-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида дзю-до бўйича вилоят шахсий биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада икки юзга яқин ёш курашчилар саккиз вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар.
Қизиқарли ва муросасиз кечган мусобақа якунида Шаҳриёр Рустамов, Мардон Равшанов, Холбек Тўрабеков, Дониёр Мардонов, Асрор Ғаниев, Самандар Неъматов, Мухлис Камолов ва Баҳром Эркинов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгалладилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими томонидан медаль, диплом, эсдалик совғалари топширилди.
Бекзод АҲМЕДОВ.


Reklama huquqi asosida