Охирги янгиликлар

Спорт гимнастикаси Спорт

Самарқанд шаҳридаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2004-2010 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида спорт гимнастикаси бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.
«Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда вилоят гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан келган юзга яқин ёш гимнастикачилар ўзаро беллашди. 
Турли ёш тоифаларида С.Наимов, К.Ваҳобжонов, Э.Холмуҳаммедов ҳамда М.Шехалаевлар биринчи ўринга сазовор бўлишди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Ж.Собиржонова, А,Ҳикматова, Д.Салимова ва З.Абдуллаевалар бошқаларга нисбатан юқори натижа кўрсатди.
Юнон-рум кураши
Булунғур туманида О.Давуров хотирасига бағишлаб 2000-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.
Вилоятимиздан ташқари Жиззах, Бухоро ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган 200 нафар ёш курашчилар 13 вазн тоифасида гиламга тушдилар. 
Қизиқарли беллашувларда вакилларимиздан У.Жўрабоев, М.Нуруллаев, М.Абдусаидов, Ш.Жўрабоев, М.Баҳромов, Л.Ўзбеков, Қ.Тошназаров, И.Каримов, Л.Валиев, Д.Юлдузов ўз вазнида бошқа рақибларига имконият бермади.    
***
Бухоро вилояти Вобкент туманида «Соғлом она ва бола йили»га бағишлаб ёшлар ва ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Республика очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. 
Республикамизнинг барча вилоятларидан тўрт юзга яқин ёш курашчиларини жамлаган турнирда вилоятимиз шарафини мураббий Р.Ташанов раҳбарлигидаги Булунғур тумани «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти спортчилари ҳимоя қилишди. 
Курашчиларимиздан Д.Кармишев, М.Абдусаидов, Ж.Мақсадалиевлар биринчи бўлишди. 
Бекзод АҲМЕДОВ, 
вилоят «Ёшлик» жисмоний 
тарбия ва спорт жамияти 
раиси ўринбосари.


Reklama huquqi asosida