Охирги янгиликлар

Спорт акробатикаси Спорт

Тошкент шаҳрида спорт акробатикаси бўйича мамлакат кубоги учун шахсий жамоа биринчилиги бўлиб ўтди.
Биллур кубокни қўлга киритиш учун вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан энг кучли акробатлар баҳс олиб бордилар.
Самарқанд вилояти шарафини гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳимоя қилишиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Тошкент шаҳри, учинчи ўрин Фарғона вилояти жамоаларига насиб этди.
Шахсий биринчиликда вакилларимиздан Х.Исоматов, У.Жўраев, С.Махсудов, Ф.Муҳаммадиевлар тўртлик баҳсида энг яхши натижа кўрсатишди.
Fолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
***
Юнон-рум
кураши
Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги якка кураш турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Дилшод Хонкелдиев хотирасига бағишлаб 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича турнир ўтказилди.
Мусобақада 160 нафардан ортиқ курашчи 13 вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқди. Ўз вазн тоифасида Т.Муҳаммедов, И.Хонкелдиев, Х.Абдураҳмонов, А.Ҳасанов, У.Тоиров, Ф.Эшмирзаев, О.Мамадалиев, М.Омонов, И.Омонов, Д.Нақибов, И.Шералиев, Н.Мирзакаримов, Д.Солиевлар ғолиб деб топилди.
Турнир якунида ғолиблар, энг яхши курашчилар ва ташкилотчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бекзод АҲМЕДОВ.


Reklama huquqi asosida