Охирги янгиликлар

Юнон-рум кураши Спорт

Булунғурда юнон-рум кураши бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди. 
9 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган беллашувларда юздан зиёд курашчилар ғолиблик учун гиламга тушди. Муросасиз кечган беллашувларда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 
Раббим ҲОТАМОВ.
***
Тайлоқ олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Лазиз Тошкенбоев Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
У 42 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга  киритди.
Абдулла ҚОБИЛОВ.
***

Эркин кураш
Самарқанд шаҳридаги якка кураш спорт турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги беллашувлари ўтказилди.
Мусобақаларда 300 нафардан ортиқ ёш курашчилар 16 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқдилар. Натижаларга кўра, 2001-2003 йилларда туғилганлар орасида А.Набиев, И.Шералиев, А.Тўйчиев, Н.Зияев, А.Хусинов, Ф.Халилов, Б.Ҳакимов, Х.Абдуқаҳҳоров, А.Шарифхўжаев, А.Ўктамовларга тенг келадигани топилмади. 2004-2006 йилларда туғилган ёшлардан эса Ш.Абдумаликов, А.Бахтиёров, Д.Зиёдов, А.Солиев, О.Бахтиёров ҳамда М.Рустамовлар ғолиблик шоҳсупасидан жой эгаллашди.
***
Бадиий гимнастика
Самарқанд шаҳридаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2005-2009 йилларда туғилган қизлар ўртасида вилоят биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди.
Шаҳар ва туманлардан келган 80 нафарга яқин спортчи-қизлар ўртасида Л.Рустамова, Ю.Абдуғаниева, А.Газарова, С.Емилова, А.Хидирова, У.Ҳасанова, С.Ботирова, М.Ҳамроқуловалар ғолибликни қўлга киритди.

Бекзод АҲМЕДОВ.


Reklama huquqi asosida