Охирги янгиликлар

"Спорт – саломатлик гарови!" Спорт

Самарқанд шаҳрида ана шу шиор остида вилоят спартакиадаси бўлиб ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 250 нафарга яқин ишчи-ходим спортнинг шахмат-шашка, бадминтон, стол тенниси, волейбол турлари бўйича ўзаро беллашди.
Спартакиада якунига кўра, шахмат бўйича ўтказилган баҳсларда Холмўмин Турсунов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллаган бўлса, шашка бўйича Дилором Ҳасановага етадигани топилмади. Стол тенниси баҳсида Жаҳонгир Исмоилов ва Хувайдо Ҳамроқулова, бадминтондан эса Муҳиддин Неъматов ҳамда Чарос Пардаевага тенг келадигани топилмади. Волейбол бўйича ўтказилган баҳсда Иштихон тумани жамоаси барча рақибларини доғда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. 
Шунингдек, "Энг ёш иштирокчи", "Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи", "ўалабага бўлган иштиёқи учун" номинациялари бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. 
Акбар АБДУСАИДОВ.

***


Reklama huquqi asosida