Охирги янгиликлар

Ассалом, футбол баҳори! "Динамо" мухлислар ишончини оқлайди Спорт

Самарқанд шаҳридаги "Динамо" марказий ўйингоҳида футбол бўйича Олий лига жамоалари ўртасида мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Чемпионатнинг 2-тури доирасида Fузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши учрашувдан олдин Ўзбекистон миллий чемпионати байроқлари тантанали тарзда кўтарилди. Маросимда сўзга чиққан Самарқанд шаҳар ҳокими, "Динамо" футбол клуби президенти В.Раҳимов барча мухлисларни янги футбол мавсуми билан табриклади. 
Футболчиларимиз ўн мингдан зиёд мухлислар қаршисида чиройли, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Динамо"чилар 12 март куни Тошкентда "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлишади.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.