Охирги янгиликлар

"Динамо" Самарқандга муносиб жамоага айланмоқда Спорт

Жорий йилги олий лига ўйинларида сўнгги  25 йил ичида энг ёш таркиб билан тушган "Динамо" уч турдан буён ғалаба билан мухлисларни хушнуд этмоқда. 
Жамоа турнир жадвалида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Тан олиш керак, мамлакатнинг энг кучли футбол жамоаларидан бири – "Пахтакор" билан ўйинда вилоятимиз жамоасининг қўли баланд келишига ҳеч ким ишонмаган эди. Ўйиннинг биринчи тайми нисбатан осойишта ўтган бўлса-да, ташаббус "Пахтакор" томонида бўлди. Айниқса, иккинчи таймда пойтахтликлар босимни кучайтиришди. "Динамо" эса бутун учрашув давомида ишончли тарзда ҳимоялана олди. Қулай вазият келганда эса қарши ҳужумлар ташкил этди. Ўйиннинг 88-дақиқасида ана шундай ҳужумлардан бирида "Динамо" стандарт вазиятга эга бўлди. Дарвоза томон ошириб берилган тўпга Раду Рочак бош билан зарба бериб, жамоага навбатдаги ғалабани тақдим этди. 
Ушбу ғалаба футбол ишқибозлари-ю мутахассислари томонидан "сенсация" деб баҳоланаётган бўлса-да, иккинчи томондан, "Динамо" сўнгги бир йил давомида олий лига ўйинларига пухта тайёргарлик кўрганини ҳам кўрсатди. 
Дарвоқе, 2-тур ўйинлари якунларига кўра, турнинг энг кўп мухлис йиққан учрашуви ҳам бизнинг жамоага тегишли. Олий лига ўйинлари иккинчи турида Самарқандда ўтказилган "Динамо" – "Шўртан" баҳсида 10138 томошабин ташриф буюрди. Вилоят жамоасининг ғалабали юришларини соғинган футбол мухлислари "Динамо"ни қўллаб-қувватлаш учун яна стадионларга қайтмоқда. 

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив