Охирги янгиликлар

Спорт – саломатлик гарови Спорт

Самарқанд шаҳрида  "Саломатлик сари" шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган марафонда турли соҳаларда меҳнат қилаётган мингга яқин ишчи-ходимлар, талаба-ёшлар, фахрийлар иштирок этди. 
Марафон иштирокчилари 18-30, 30-45 ва 45 ёшдан катта бўлган гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоят мусиқали драма театри ва Университет хиёбони йўналиши бўйича 2 километрлик масофада югуришди. 
Марафон якунига кўра, 18-30 ёшлилар гуруҳида ўолиб Тоҳиржонов, Маржона Баратова биринчи ўринни эгаллади. 30-45 ёш гуруҳи бўйича Алишер Каримов ва Мунира Гадоева биринчи бўлиб маррага етиб келган бўлса, 45 ёшдан катталар ўртасидаги баҳсда Ўктамхўжа Бобоев ва Дилшода Қосимовага тенг келадигани топилмади.
Шунингдек, "Энг ёши улуғ иштирокчи", "Ғалабага бўлган интилиши учун", "Энг ёш иштирокчи" каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акбар АБДУСАИДОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив