Охирги янгиликлар

Танлов иқтидорларни юзага чиқарди Спорт

"Баркамол авлод" марказлари тўгарак аъзолари ўртасида уч босқичли "Баркамол авлод" болалар ижодиёти кўрик-  фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 
– Фестиваль ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар онгига меҳнатсеварлик, касбга тайёргарликнинг дастлабки кўникмаларини сингдириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинади, – дейди вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази директори ўринбосари Гулзода Суярова. – Турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар танловнинг республика босқичида вилоятимиз номидан иштирок этади. 
Фестиваль давомида ўқувчилар тасвирий санъат, либослар дизайни, мунчоқли безак, бадиий тўқиш, дўппидўзлик, гиламдўзлик, кулолчилик ва майда пластика, юмшоқ ўйинчоқ ва қўғирчоқлар, ёғоч ўймакорлиги бўйича маҳоратларини намойиш этишди. 
– Туманимиздаги "Баркамол авлод" болалар марказида юмшоқ ўйинчоқлар ясаш тўгарагига қатнайман, – дейди Нарпай туманидаги 57-умумтаълим мактаби ўқувчиси Камила Бердимуродова. – Бугунги танловга миллий ва жаҳон халқлари эртаклари, мультфильм қаҳрамонлари кўринишида ясаган ўйинчоқларим билан қатнашяпман. Ўйинчоқлардан ташқари, болалар кийимлари, сумкачалар тўқишни ҳам ўрганяпман. 
Танлов ғолиблари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Зилола ОМОНОВА. 


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив