Охирги янгиликлар

Хотин-қизлар ўртасида велотур Спорт

Самарқандда хотин-қизлар ўртасида биринчи марта "Соғлом аёл – соғлом авлод" шиори остида велотур ўтказилди. Мусобақада барча шаҳар ва туманлардан 500 га яқин хотин-қизлар иштирок этди. 
Велотур стартига қадар ўтказилган маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова сўзга чиқиб, юртимизда хотин-қизларнинг саломатлиги йўлида олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар ҳақида сўз юритди. 
Шундан сўнг иштирокчилар вилоят мусиқали драма театри – Университет хиёбони йўналиши бўйлаб ҳаракатга тушдилар. Йўл бўйлаб уларни "Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!", "Оила – жамият таянчи!" каби шиорларни қўлида тутган ёшлар қўллаб-қувватлаб турди. 
Велотур сўнгида турли ёшдаги хотин-қизлар орасидан 36 нафар фахрли ўрин совриндорлари аниқланди. Уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив