Охирги янгиликлар

Балли, "Ўзбек Йўлбарслари"! Спорт

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг чорак финал баҳслари доирасида «Uzbek Tigers» ва «Cuba Domadores» жамоалари ўртасида ўтказилган биринчи тур вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди (3-2). 
49 килограмм вазнда Ҳасанбой Дўсматов Оскар Аргилагос Перезни, 56 килограмм вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев Хавьер Ибаньес Диазни, 75 килограмдаги боксчилар баҳсида Исроил Мадримов Арлен Лопес Корданони мағлуб этди.
Шиддатли кечган баҳсларда Иқболжон Холдоров Энди Круз Гомесга, 91 килограмм вазн тоифасида эса Санжар Турсунов Эрисланди Савонга имкониятни бой бериб қўйишди. 
20 май куни Куба пойтахти Гавана шаҳрида жавоб учрашувлари ўтказилади. «Uzbek Tigers» жамоаси шарафини Жасурбек Латипов, Элнур Абдураимов, Шахрам Fиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Баҳодир Жалолов ҳимоя қилади. 
***
 
Натижалар ёмонмас
Ўзбекистонлик спортчилар Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 54 мамлакат вакиллари иштирок этаётган IV "Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари"да муваффақиятли қатнашмоқда. 
Мусобақада мамлакатимиз спортчилари жами медаллар сонини 30 тага (6 та олтин, 6 та кумуш ва 18 бронза) етказиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда.


Шиддатли ўйин – жанговар дуранг
Футбол бўйича олий лиганинг 10-турида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоаси билан жанговар дуранг қайд этди. 
Мезбонлар вакили Жасур Азимовнинг 44-дақиқада киритган чиройли голига "Насаф" жамоаси аъзоси Азиз Fаниев жарима тўпини аниқ амалга ошириш билан жавоб қайтарди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив