Охирги янгиликлар

Ўзбек жанг санъати Спорт

Фарғона шаҳрида спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича анъанавий республика "Ал-Фарғоний кубоги" мусобақаси ўтказилди. 
Вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган О.Худоёров, Д.Тўхтамуродов, М.Fафуров, А.Бегимов, Ш.Шарипов, Ш.Нурмеҳрожева ҳамда М.Абдувосиева олтин, Ш.Муҳамматов, М.Тўхтамуродов, С.Харуллоев, С.Ти, Н.Эшонқуловалар кумуш, А.Хушназаров, А.Узоқов, О.Шамсиддинов ҳамда Н.Саматовалар мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. 
Самарқандлик ёш спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи, мезбонлар ва наманганликлар жамоаси кейинги совринли ўринларни қўлга киритишди. 
Жамил ЮСУПОВ.


Ўқ отиш
Самарқанд шаҳрида спортнинг ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди. 
Унда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ғолиблик учун беллашди.
Мусобақа якунига кўра, ўғил болалар ўртасида Самарқанд шаҳридан Альберт Хван биринчи, оқдарёлик Бунёд Муҳиддинов иккинчи, қўшработлик Суҳроб Шодиев учинчи ўринни қўлга киритди.
Қизлар ўртасидаги беллашувда ҳам Самарқанд шаҳри вакили Шимянкина Еленанинг ўқлари нишонга аниқ тегиб, мусобақа ғолиби бўлди ва шу босқичдаги мусобақа рекордини янгилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Оқдарёдан Сагатова Мадина ва Тойлоқдан Севара Чориеваларга насиб этди.
Олим СОННИБОЕВ.


Футбол
Ўзбекистон ХХVI миллий чемпионати олий лигаси ўн тўртинчи тур учрашувлари доирасида вилоятимизнинг "Динамо" жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши тўп суриб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ҳозир "Динамо"чилар 18 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда жойлашиб турибди.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив