Охирги янгиликлар

Енгил атлетика Спорт

Таиланднинг Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.
Ушбу мусобақада Самарқанд олимпия захиралари спорт коллежи ўқувчиси Роксана Худоёрова иштирок этиб, етти кураш бўйича 4653 очко жамғарди ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.
***
Дзю-до
Ўзбекистон кураш федерацияси вилоят бўлими спорт саройида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътилдаги бўш вақтини мароқли ўтказиш мақсадида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 2002-2003 йилларда туғилган 120 нафардан кўпроқ ўғил болалар ғолиблик учун татамида ўзаро беллашдилар.
Қизиқарли ва шиддатли кечган мусобақа якунида ўз вазн тоифасида Х.Чориев, Х.Тўйчиев, С.Турдиқулов, У.Эркинов, З.Ўралов, С.Тошбоев, Б.Ҳалимов, Б.Эшмўминов, Б.Эшпўлатовлар ғолиб деб топилди.
Бекзод АҲМЕДОВ.