Охирги янгиликлар

Ҳарбийлар регбида баҳслашди Спорт

Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик- муҳандислик билим юрти спорт майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида регби бўйича навбатдаги чемпионат бўлиб ўтди.
Мусобақада Тошкент, Шарқий, Жанубий-Fарбий махсус ҳарбий округларнинг ҳарбий хизматчиларидан иборат тўққизта жамоа ғолиблик учун куч синашди. 
Шарқий ҳарбий округнинг "Жасорат" жамоси регбичилари барча рақибларидан кучли эканлигини исботлади. Иккинчи ўринни Тошкент ҳарбий округидан "Лочин" жамоаси банд қилган бўлса, Жанубий-Fарбий махсус ҳарбий округнинг "Истиқлол" жамоаси аъзолари ҳам совриндор бўлди. 
Маросимда сўзга чиққан регби федерацияси вакили Шуҳрат Икромов ва бошқалар спортнинг регби тури республикамизда тобора оммалашиб бораётгани, унинг инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан ва руҳан чиниқтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. 
Б.РУСТАМОВ.

Сув иншоотлари ёш
техниклари халқаро тажрибалар асосида ўқитилмоқда

Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежида гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш техниги йўналишида кичик мутахассислар тайёрланмоқда.
Швейцариянинг "Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш" IV фаза лойиҳаси доирасида коллеж ўқув адабиётлари, ўқув насос станцияси, лаборатория жиҳозлари билан таъминланди. Махсус фан ўқитувчилари тармоқ таълим стандарти бўйича намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқдилар. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида касб билан танишув амалиёти ва ишлаб чиқариш амалиётларини жорий этиши йўлга қўйилди. Бунинг учун "Зарафшон" ирригация тизимлари ҳавза ҳамда магистрал тизими, вилоят насос станциялари алоқа ва энергетика, "Дарғом" ирригация тизими бошқармалари, вилоят мелиоратив экспедицияси каби ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, муҳим амалий ишларга қўл урилди.
Мазкур саъй-ҳаракатлар самарасида ўқувчиларнинг ўзлари танлаган касбга бўлган қизиқиши ортмоқда. Муҳими, уларнинг сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, суғоришда илғор хорижий технологиялар, халқаро тажрибаларни ўзлаштириш кўникмаси шаклланмоқда.

Ғ.ШОМИРЗАЕВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив