Охирги янгиликлар

Болалар: таътилдан бўш вақтларда… Спорт

СамДУ қошидаги 2-сон академик лицейда 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида қўл тўпи бўйича вилоят биринчилиги  ўтказилди. 
"Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада нурободлик ёшлар биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Иштихон ва Самарқанд шаҳри жамоалари совриндорлар сафидан жой олди. 
***
Самарқанд шаҳридаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2005-2010 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий  гимнастика бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди. 
Вилоятимизнинг турли шаҳар ва туманларидан 80 нафарга яқин гимнастикачи иштирок этган беллашувларда Р.Ўзбекова, А.Абдусаматова, А.Даниелян, Ф.Эргашева ҳамда А.ўаниева тенгдошларига нисбатан маҳоратли эканликларини кўрсатишди. 
***
Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган ёшлар ўртасидаги вилоят биринчилигида Самарқанд шаҳри вакиллари биринчи ўринга лойиқ топилди. 
Уларнинг бу ғалабасига Р.Игамқулов, К.Ваҳобжонов, К.Усмонов, Т.Абжалилов, шунингдек, қизлар ўрасидаги мусобақаларда С.Ҳакимова, Х.Муқумова, Ш.Бобомуродова каби ёш спортчилар муносиб ҳисса қўшишди. 
***
Кураш федерацияси вилоят бўлимида 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида дзю-до бўйича вилоят биринчилиги бўиб ўтди.
120 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этган баҳсларда Х.Чориев, Х.Тўйчиев, С.Турдиқулов, У.Эркинов, З.Уралов ғолибликни эгаллади. 
Салом ҲАКИМОВ.


Исм:*
E-Mail:
Изох:
Кодни киритинг: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив