Охирги янгиликлар

Бўлажак чемпионлар Спорт

Самарқандда кикбоксинг бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мусобақада 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафар спортчи ғолиблик учун беллашди.
Қизиқарли ўтган беллашувлар якунига кўра, Ленмар Раҳмонов, Давлатбек Абдушукуров, Иброҳим Болбеков, Мехрож ва Маъруф Сайфиев, Достон ва Султон Шарофов, Камолиддин Шеров, Диёр Раҳмонов барча тенгдошларидан кучли эканлигини намойиш этиб, мусобақа ғолиби бўлди.
Чемпионат сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Линур ШЕЙХМАМБЕТОВ.


Reklama huquqi asosida