Охирги янгиликлар

Таэквондо ВТФ Спорт

Самарқанд шаҳридаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2002-2003 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида таэквондо ВТФ бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
Унда вилоятимизнинг 100 нафардан зиёд спортчилари ғолиблик учун беллашди.

Эркин кураш
Каттақўрғон шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2002-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида эркин кураш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 200 нафарга яқин ёш курашчилар ғолиблик учун гиламга чиқди.
Мусобақа якунида 2018 йил Тошкент вилоятида бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари" спорт ўйинларига номзодлар саралаб олинди.
Бекзод АҲМЕДОВ.