Охирги янгиликлар

Эркин кураш Спорт

Самарқанд шаҳрида спортнинг эркин кураш тури бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 250 нафар спортчи 11 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламда куч синашди.
 Вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Абдулазиз Шарифхўжаев, Асилбек Ўктамов, республика олимпия захиралари коллежи ўқувчилари Нодирбек Раҳимов, Ибрат Ҳабибуллаев, Арслон Раҳимов, Азизбек Файзуллаев, шунингдек, хоразмлик Сарвар Худойберганов, Акбар Бахтиёров, тошкентлик Жамшид Абдуфаттоҳов, Навоий вилоятидан Ислом Фармоновлар ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолиби бўлишди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.