Охирги янгиликлар

Муҳим беллашувлар олдидан синов Спорт

Самарқанд шаҳридаги енгил атлетика ва ҳаракатли ўйин турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида каратэ (WKF) бўйича Самарқанд кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. 
Вилоят каратэ (WKF) федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада мезбонлардан ташқари Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган 350 нафарга яқин ёш спортчи 36 вазн тоифасида татамига чиқди. 
Умумжамоа ҳисобида 27 та олтин, 19 та кумуш ва 26 та бронза медалларини қўлга киритган вилоятимиз терма жамоаси вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Қолган ўринлар Бухоро ва қашқадарёлик каратэчиларга насиб этди. 
Шунингдек, каратэчиларимиз декабрь ойида Самарқанд шаҳрида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон спортчилари иштирокида ўтадиган "Қорбобо кубоги" халқаро мусобақасида иштирок этади. 
Дилмурод ТЎХТАЕВ.