Охирги янгиликлар

Халқаро тоифадаги устоз ёш спортчиларга маҳорат дарслари ўтди Спорт

Жомбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида пенчак силат бўйича халқаро  ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди. 
Ўзбекистон пенчак силат федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Нуробод, Булунғур, Ургут, Пайариқ, Жомбой туманлари ва Самарқанд шаҳридан ёш спортчилар иштирок этди. Уларга халқаро тоифадаги спортчилар маҳорат дарсларини ўтишди.
– 2009 йилда ташкил этилган мазкур спорт турини республикамизда ривожлантириш, малакали спорт усталари, мураббийлар ва спортчиларни тарбиялашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, – дейди федерация президенти Азизбек Жўрабоев. – Таъкидлаш жоизки, пенчак силат 2018 йилда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Бу ёш спортчилар билан янада жиддий шуғулланиш зарурлигини англатади. Шунинг учун индонезиялик халқаро тоифадаги спорт устаси, пенчак силат мураббийи Ҳарун Зен республикамизга таклиф этилди. 
Тадбир доирасида вилоят спортчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш қилинди. 

Орифжон ОДИЛОВ.
*** 
Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ
олган сурат.