Охирги янгиликлар

Майдонда адвокатлар Спорт

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят шахмат ва футбол федерациялари ҳамкорлигида "Шахмат – ақл чироғи", "Спорт – саломатлик гарови" шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Унда бошқарма ва адвокатлик тузилмалари вакиллари спортнинг шахмат ва мини-футбол тури бўйича ўзаро баҳслашдилар.
– Бу каби спорт ўйинларини ўтказиш ходимларимиз шижоатини янада оширади, – дейди Ўзбекистон Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Ахтамов. – Қолаверса, бу спорт турининг бири мушоҳада қилишга ундаса, иккинчиси жисмонан чиниқтиради.  
Мусобақа якунига кўра, шахмат бўйича Самарқанд шаҳридаги "Аман" адвокатлик ҳайъати адвокати М.Бердиқулов, спортнинг мини-футбол турида шаҳардаги "Қомус" адвокатлик ҳайъати жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 
Иштирокчилар "Энг яхши ҳимоячи", "Энг яхши ҳужумчи", "Энг яхши дарвозабон" номинациялари бўйича ҳам рағбатлантирилди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.